«чироқчи тумани» тегли мақолалар


Чироқчи тумани судьяси пора билан қўлга олинди
29 март 2024, 00:18

Чироқчи тумани судьяси пора билан қўлга олинди

Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси пора олганликда гумонланиб ушланди. Бош прокурор Судьялар олий кенгашига уни жавобгарликка тортишга оид тақдимнома киритди. Судьянинг ваколати тўхтатилди.

Чироқчи тумани ҳокимига ҳайфсан берилди
15 январ 2024, 14:40

Чироқчи тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

2023 йил август ойидан буён Қашқадарёнинг Чироқчи туманига ҳокимлик қилиб келаётган Файзулла Юсуповга нисбатан ҳайфсан жазоси қўлланди. Вилоят ҳокимлиги унинг топшириқлар ижросида назоратни сусайтиргани ва камчиликларга йўл қўйганини билдирди.

Чироқчи туманига янги ҳоким тайинланди
4 август 2023, 14:04

Чироқчи туманига янги ҳоким тайинланди

Чироқчи туманига Файзулла Юсупов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси раҳбари бўлган.

Қашқадарёда айиқ ўлдирилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
11 апрель 2023, 22:29

Қашқадарёда айиқ ўлдирилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти прокуратураси Чироқчи туманида Тянь-Шан қўнғир айиғининг ўлдирилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатди. Аввалроқ жонивор ички ишлар бўлими бошлиғининг буйруғи билан «аҳоли хавфсизлиги учун» отилгани хабар қилинганди.

Қашқадарёда 25 метрли қудуққа тушиб кетган 6 ёшли бола қутқарилди
13 июн 2022, 11:55

Қашқадарёда 25 метрли қудуққа тушиб кетган 6 ёшли бола қутқарилди

Душанба куни ФВВ ходимлари Чироқчи туманида чуқурлиги 25 метр бўлган артизан қудуғига тушиб кетган 6 ёшли болакай қутқариб олинди. Қутқариш ишларига экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.

Фермер ер ажратиб беряпти, деб эшитиб борганмиз — чироқчиликлар ИИО ходимлари билан зиддият ҳақида
6 апрель 2022, 10:34

Фермер ер ажратиб беряпти, деб эшитиб борганмиз — чироқчиликлар ИИО ходимлари билан зиддият ҳақида

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Оқолтин МФЙда фуқаролар ва ички ишлар ходимлари ўртасида зиддият юзага келди. Вилоят ИИБ фермер ўз дала майдонини шудгор қилаётганда аҳоли вакиллари қаршилик кўрсатганини маълум қилди. Фуқаролар эса фермер еридан аҳолига тарқатиляпти, деб эшитиб келганларини таъкидлади. «Халққаям ер берсин, болаларимиз Россияда ишсиз юрибди», — деди можаро иштирокчиларидан бири.

Қашқадарёдаги қишлоқ ҳудудида ер тагидан чиқаётган тутун юзасидан изоҳ берилди
15 декабр 2021, 12:07

Қашқадарёдаги қишлоқ ҳудудида ер тагидан чиқаётган тутун юзасидан изоҳ берилди

Чироқчи тумандаги Хўжа Абдужаббор қишлоғида ер остидан олов ва тутун чиқаётгани ҳақидаги хабарларга Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси муносабат билдирди. Дастлабки ўрганишларга кўра, ушбу ҳолат ер остида қолиб кетган қамишлар қизиши ва чириши натижасида юзага келган. Ҳолат геологлар ёрдамида ўрганилмоқда.

Бир гуруҳ чироқчиликлар прокурор билан учрашиш учун ғалаён кўтарганига изоҳ берилди
29 август 2021, 15:24

Бир гуруҳ чироқчиликлар прокурор билан учрашиш учун ғалаён кўтарганига изоҳ берилди

Чироқчида қўшни ҳомиладор аёлни зўрламоқчи бўлганида аёл томонидан пичоқлаб ўлдирилган марҳумнинг яқинлари прокурор билан учрашиш мақсадида тўпалон кўтаргани маълум қилинди. Бош прокуратура мазкур йиғилиш аслида ИИО томонидан аҳоли вакиллари билан маст ҳолда ўғлини ўлдирган ота билан боғлиқ жиноят ишини муҳокама қилиш учун ташкил этилганини билдирди.

Чироқчида ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди
18 июл 2021, 20:15

Чироқчида ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида икки Nexia иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди. Икки автомашина ҳайдовчилари эса шифохонага ётқизилган.

Қашқадарёда бемордан 5000 сўм сўрагани учун бўшатилган фельдшер ишга қайта тикланди
15 июл 2021, 17:24

Қашқадарёда бемордан 5000 сўм сўрагани учун бўшатилган фельдшер ишга қайта тикланди

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани юқумли касалликлар шифохонаси ходими беморни рўйхатга олиш учун 5000 сўм сўрагани учун ишдан бўшатилган эди. «Адолат» СДП Чироқчи туман Кенгаши раиси Собир Ахмедов ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида фельдшер ишга қайта тикланди.

Июнда темир йўлни тўсиб қўйган чироқчиликлар 15 суткага қамалди
6 июл 2021, 15:21

Июнда темир йўлни тўсиб қўйган чироқчиликлар 15 суткага қамалди

Қашқадарёнинг Чироқчи тумани «Айратом» қишлоғида июнь ойида энергия таъминоти муаммоларига эътиборни жалб қилиш учун Тошкент-Қарши темир йўлини тўсиб қўйган тўққиз фуқаро 15 кунга ҳибсга олинди.

Қашқадарёда бемордан 5000 сўм сўраган фельдшер ишдан бўшатилди
2 июл 2021, 23:54

Қашқадарёда бемордан 5000 сўм сўраган фельдшер ишдан бўшатилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани юқумли касалликлар шифохонаси ходими беморни рўйхатга олиш учун 5000 сўм сўрагани учун ишдан бўшатилди.

Чироқчида электр таъминотидаги муаммо сабабли «Афросиёб» поезди йўлини тўсганлар судга чақирилди
24 июн 2021, 23:18

Чироқчида электр таъминотидаги муаммо сабабли «Афросиёб» поезди йўлини тўсганлар судга чақирилди

Чироқчи туманида электр таъминотидан норози бўлиб, «Афросиёб» поезди йўлини тўсганларнинг 13 нафари судга чақирилди. Мазкур иш доирасида 50 нафар фуқарога чора кўрилаётгани айтилди.

Чироқчида қиз нотаниш шахс томонидан калтакланди
3 май 2021, 09:49

Чироқчида қиз нотаниш шахс томонидан калтакланди

Чироқчи тумани ҳокимлиги олдида бир қиз нотаниш йигит томонидан калтакланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда 6 ёшли пиёдани уриб юборган Nexia ҳайдовчисининг ИИБ ходими экани айтилмоқда
17 феврал 2021, 12:13

Қашқадарёда 6 ёшли пиёдани уриб юборган Nexia ҳайдовчисининг ИИБ ходими экани айтилмоқда

Чироқчида пиёдалар ўтиш йўлидан ўтаётган 6 ёшли ўқувчини катта тезликда келиб уриб юборган Nexia ҳайдовчисининг ИИБ ходими эканлиги айтилмоқда. У болани зудлик билан шифохонага олиб бориш ўрнига ўқитувчини ҳақоратлаган. Бола тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига ётқизилган, аҳволи оғир.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг